Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яккасарой тумани ҳокими ўзгарди

Яккасарой тумани ҳокими ўзгарди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Яккасарой туман ҳокими сифатида ишлаб келаётган Маҳаметов Сарвар Тошматович Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директори сифатида ишлаб келаётган Шамуратов Бахтиёр Абдувахитович Яккасарой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бу тайинлов 2018 йилнинг 6 октябрь куни Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида амалга оширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Шамуратов Бахтиёр Абдувахитович 1978 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1999 йил Тошкент давлат аграр университети ва 2002 йил Солиқ академиясини тамомлаган.

1999-2003 йй. — Давлат солиқ қўмитаси навбатчилик қисми рухсатнома бериш бюроси мудири, навбатчи қисм навбатчи ёрдамчиси.

2003-2010 йй. — Давлат солиқ қўмитаси катта инспектори, бош инспектори, солиқлар бўлими бош инспектори.

2010-2012 йй. — Давлат солиқ қўмитаси Жисмоний шахсларга солиқ солиш бош бошқармаси инспектори, Жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш бошқармаси жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш бўлими бошлиғи.

2012-2014 йй. — Тошкент шаҳар Иқтисодиёт бош бошқармаси инвестиция ва капитал қурилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари — инвестиция шўъбаси бошлиғи.

2014-2016 йй. — Сергели тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари.

2016-2017 йй. — Сергели тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари.

2017-2018 йй. — Сергели тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари.

2018-2018 йй. — Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директори.

2018 йилнинг 6 октябридан бошлаб Яккасарой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг