Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Худоёрхон қароргоҳида фестивал ўтказилади

Худоёрхон қароргоҳида фестивал ўтказилади

Фото: ЎзА

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Марказий боғи ҳудудидаги Худоёрхон қароргоҳида 10 – 15 сентябр кунлари Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади.

Ушбу йирик тадбир «Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Фанлар академияси томонидан ташкил этилмоқда.

Илк бор ўтказилаётган мазкур Фестивал миллий ва жаҳон маданияти, амалий санъатининг энг ёрқин намояндалари, моҳир, қўли гул ҳунарманд усталарини бир жойга жамламоқда.

Фестивал «Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги Президент Қарори ҳамда Ташкилий қўмитанинг 2019 йил 19 августда Вазирлар Маҳкамасида халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этишга бағишланган йиғилиш Баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Ушбу Фестивални миллий ҳунармандчиликнинг қадимий мактабларидан бири ҳисобланган Қўқон шаҳрида анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта халқаро миқёсда ўтказиш белгиланганган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг