Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмлик ёшларга мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ доллари бўлган «MGovAward» танлови ҳақида маълумот берилди

Хоразмлик ёшларга мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ доллари бўлган «MGovAward» танлови ҳақида маълумот берилди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йил сентябр ойида бўлиб ўтган «ICTWEEK UZBEKISTAN» АКТ ҳафталиги доирасида Ўзбекистонда биринчи маротаба мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этадиган республика танловига старт берилган эди.

Шу муносабат билан танловни олий таълим муассасалари талабалари ўртасида кенг оммалаштириш мақсадида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиалида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Тошкент шаҳридаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-Парк) директорининг ҳиндистонлик эксперт маслаҳатчиси — Жараям Партасарти ва IT-Парк ходимлари иштирок этишди.

Семинарда ТАТУ Урганч филиали, филиал академик лицейи, Урганч давлат университети ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабаларидан иборат 200 нафарга яқин ёшлар қатнашди.

Семинар давомида дастлаб Тошкент шаҳридаги IT-Парк фаолияти ва ахборот технологиялари соҳасида таълим олаётган ёшлар учун технопаркда яратилган шарт-шароитлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шундан сўнг энг яхши давлат мобил иловасини ишлаб чиқиш бўйича «MGovAward» танловининг мақсади, мазмун-моҳияти, танлов шартлари ва бошқалар тўғрисида тўлиқ маълумотлар тақдим этилди.
Тадбирда Жараям Партасартига ТАТУ Урганч филиали фахрий профессори унвони тантанали равишда топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг