Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда вазирнинг биринчи ўринбосари ёшларга мастер-класс ўтказди

Хоразмда вазирнинг биринчи ўринбосари ёшларга мастер-класс ўтказди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Бугун, 28 ноябр куни Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида яна битта Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

Марказнинг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос, АКТ вазирлигининг ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва Қўшкўпир тумани ҳокимлиги раҳбар ва ходимлари ҳамда маҳаллий ёшлар иштирок этдилар.

Ушбу марказ Хоразм вилоятида ташкил этилган саккизинчи ўқув маркази ҳисобланади. Ўқув марказини ташкил этиш учун Қўшкўпир туманидан «Ўзбектелеком» АК Хоразм филиалига қарашли бўш турган бино танлаб олинди ва тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Марказ замонавий компютер ва робототехника техникалари билан жиҳозланди, унда аҳоли ва ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида замонавий билим эгаллашлари ҳамда малакасини оширишлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилди.

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Ўқув маркази фаолиятининг илк кунида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос марказга ташриф буюрган ёшлар учун мастер класс ўтказди.

Ушбу марказда ёшлар учун компютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш асослари, компютер графикаси ва дизайн, робототехника, веб дизайн асослари, дастурлаш тиллари, веб ва мобил иловаларни яратиш каби ўқув курслари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбар ва ходимлари учун ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг