Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда қурувчиларни ток урди. Икки нафари ҳаётдан кўз юмди

Хоразмда қурувчиларни ток урди. Икки нафари ҳаётдан кўз юмди

Фото: «Xabar.uz»

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Боғдор маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида таъмирлаш ишларини олиб бораётган ёлланма ишчилар хавфсизлик қоидаларига амал қилмагани учун ҳаётдан кўз юмишди.

«Постда» нашрининг ёзишича, Хонқа тумани Катта куч маҳалласида  яшовчи уч йигит темирдан ясалган ҳавозани кўтарган вақтида тепадан электр сими ўтганини бир зумга унутишган.

Оқибатда, ҳавоза электр симига тегиб кетиши натижасида уларни электр токи урган. Йигитлардан иккиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Яна бири шифохонага ётқизилди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг