Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой савдо урушида АҚШга ён бермоқчими?

Хитой савдо урушида АҚШга ён бермоқчими?

Фото: «Twitter»

«CNN Business»нинг хабар беришича, Хитой АҚШнинг фақат 10 дан ортиқ товарларига импорт тарифларидан воз кечди. Пекин АҚШ-Хитой савдо уруши бошланганидан бери бундай имтиёзларни биринчи марта эълон қилмоқда.

Расмий Пекин 16 хил маҳсулот: денгиз маҳсулотлари, жумладан, балиқ ва қисқичбақалар, саратон касаллигини даволаш учун дори-дармонлар ва бошқаларга тариф имтиёзларини жорий қилди. Хитойлик импортчилар 12 та маҳсулотдан олинадиган тарифларни қайтариш учун мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилмоқда.

Бождан озод қилиш 17 сентябрдан бошланади ва бир йил давом этади. Бу ҳақда эълон қилган Хитой Давлат кенгаши тариф комиссияси келгусида божларни бекор қилиш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилаверишини ва янги рўйхатларни эълон қилиш давом эттирилишини айтиб ўтди.

Экспертларнинг фикрича, АҚШ ва Хитой расмийлари Вашингтонда юзма-юз музокараларни қайта бошлаш учун ҳамда дунёнинг энг кучли икки иқтисодиёти ўртасидаги зиддият янада авж олишига йўл қўймаслик мақсадида бу ҳаракатларни бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг