Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Xiaomi» 48 Мп камерали, 140 долларлик янги смартфонини тақдим этмоқда

«Xiaomi» 48 Мп камерали, 140 долларлик янги смартфонини тақдим этмоқда

Фото: «Trashbox»

«Xiaomi» компанияси яна тўрт кундан кейин, 29 август куни «Redmi Note 8 Pro» смартфонини тақдим этади. Негадир шу смартфоннинг «укаси» ҳақидаги хабарлар сояда қолиб кетяпти, ҳолбуки, «Redmi Note 8» ҳам қўлма-қўл бўлиб кетиши ҳеч гапмас: 48 мегапикселли тўрт камера, нархи — 140 доллар... Бу ҳақда «Trashbox» ёзмоқда.

Смартфон замонавий дизайндаги товланувчан шиша-металл корпусга эга. Тўртта камерасининг асосийси 48 мегапикселли бўлиб, «вспышка»си чап юқори бурчакда, бармоқ изи сканери корпуснинг орт қисмида жойлашган.

Қурилмага Qualcomm Snapdragon 665 процессори ўрнатилади.

Фото: «Trashbox»

Смартфон 29 август куни Хитойда тақдим этилади. Шу куни «Redmi Note 8 Pro» ва янгиланган «RedmiBook 14» ҳам оммага таништирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг