Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ банки имтиёзли автокредит хизматини таклиф қилади

Халқ банки имтиёзли автокредит хизматини таклиф қилади

Фото: «Коммерсант.Уз»

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган расмий дилерлар тармоғи орқали харид қилиш мумкин бўлган «GM Uzbekistan» АЖ автомобилларини олиш учун АТ Халқ банки томонидан жисмоний шахсларга автокредитлар берилади.

Ушбу кредит йиллик 30 фоиз устама ҳақ тўлаш, қарз олувчи томонидан автомобил нархининг 30 фоизи миқдори дастлабки бадални тўлаш шарти билан берилади. Имтиёзли давр 3 ой этиб белгиланган. Яъни ушбу даврда фақатгина ойлик ҳисобланган фоизлар тўланади.

Кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Кредит олиш учун ариза.
  2. Иш жойидан охирги 12 ой давомида олган даромад тўғрисида маълумотнома ёки жамғариб бориладиган пенсия тизимидан маълумотнома.
  3. Автомобил сотиб олиш шартномаси.

Ушбу кредитни Халқ банкининг республикамиздаги мавжуд 197 та филиали орқали расмийлаштиришингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг