Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдамни тезлаштиради (видео)

Аввал хабар берганимиздек, 24 сентябрдан бошлаб «Жиззах автомобил заводи» томонидан тиббиёт муассасаларига Volkswagen Caddy русумидаги тез ёрдам автомобилларини етказиб бериш бошланди.

Президентнинг 2021 йил 27 майдаги «Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида коронавирус CОVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида республикада тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигига мамлакатимизда тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун 2021 йил 1 октябрга қадар 1 000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш топширилган эди.

Ҳозирги вақтда Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналарининг А тоифали тез тиббий ёрдам машиналари тиббиёт муассасаларига етказиб берила бошланган. Ушбу 1000 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналари «Dамаs» русумидаги амалдаги муддати тугаган автомобиллар ўрнини эгалламоқда.

Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомобиллари замонавий ускуналар билан жиҳозланган халқаро талабларга мувофиқ тарзда ишлаб чиқарилмоқда. Автомобил ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай тарзда жойлаштириш имконини беради.

Volkswagen Caddy тез ёрдам автомобиллари шаҳар транспортида юқори сифат ва яхши техник кўрсаткичлар билан ажралиб туради. Зарурат бўлганда, беморга ҳаракатни тўхтатмасдан тўғридан-тўғри машинада тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин. Шу сабабли аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини ошириш учун Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомобиллари танланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг