Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Википедия» дунё бўйлаб ишламай қолди

«Википедия» дунё бўйлаб ишламай қолди

Фото: «Pixabay»

«Downdetector» портали хабарига кўра, бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар «Википедия» онлайн-энциклопедияси ишламай қолганидан шикоят қилган.

Сервис ишламаётгани ҳақида илк хабарлар кеча, 8 сентябрь кечки соат 23:00 (Тошкент вақти билан)лардан келиб туша бошлаган. Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Португалия, Польша, Швеция, Швейцарияда сервис яхши ишламагани, қолаверса, узилишлар Россия, Украина ва Беларусда ҳам кузатилгани ҳақида хабарлар бор.

Портал хабарига кўра, фойдаланувчиларнинг 92 фоизи сайтга киришда, 7 фоизи авторизациядан ўтишда муаммога дуч келган.

Бу охирги бир неча кун ичида «Википедия» фаолиятидаги кенг кўламли иккинчи узилишдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг