Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирликларда пул ўзлаштириш каррасига ошди (антирейтинг)

Вазирликларда пул ўзлаштириш каррасига ошди (антирейтинг)

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берилди.

Қайд этилишича, 4 729 та (2019 йилда 8 074 та) назорат тадбирларида 246 млрд.сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, шундан 168,8 млрд.сўмни бюджетга тикланиши таъминланди.

Ҳисобот даврида вазирликлар ва идоралар бўйича қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар қуйидагиларни ташкил этди:

Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтказилган 709 та назорат тадбирларининг 573 тасида 96,6 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (29,8 млрд.сўм) нисбатан 3,2 мартага ошган.    

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 723 та назорат тадбирларининг 523 тасида 40 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (13,8 млрд.сўм) нисбатан 2,9 мартага ошган.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (8,3 млрд.сўм) нисбатан 2 мартага ошган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 124 та назорат тадбирларининг 106 тасида 9,4 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (1,1 млрд.сўм) нисбатан 8,5 мартага ошган.

Шунингдек, Маданият (6,8 млрд.сўм), Сув хўжалиги (5,6 млрд.сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (5 млрд.сўм), Жисмоний тарбия ва спорт  (4,1 млрд.сўм), Қишлоқ хўжалиги (3,1 млрд.сўм) вазирликлари ва улар тизимидаги бюджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

«Ўзбеккино» миллий агентлигида ўтказилган назорат тадбирларида 17,9 млрд.сўм миқдорида молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, ҳокимиятлар (3,5 млрд.сўм), ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармалари (7,8 млрд.сўм), ҳокимиятлар ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари (8,4 млрд.сўм)да ўтказилган назорат тадбирларида ҳам молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг