Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлик: Энг юқори ишсизлик даражаси Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида

Вазирлик: Энг юқори ишсизлик даражаси Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида

Фото:«Xabar.uz»

2019 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этди, Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба иқтисодиётнинг расмий секторида банд кишилар сони 300 мингдан ортди, дея маълумот бермоқда Меҳнат вазирлиги.

2019 йил июнь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан республиканинг 104 та шаҳар ва туманларида ижтимоий тадқиқот амалга оширилган. Тадқиқот давомида фуқароларнинг 462 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 4 880 та уй хўжалиги ва 25 925 нафар фуқаро қамраб олинди.

Тадқиқот натижаларининг таҳлили иқтисодий фаол аҳолига нисбатан ишсизлик даражаси 9,1 фоиз эканлигини кўрсатди, бу 2018 йилнинг мос даври кўрсаткичига қараганда 0,2 фоизга камдир. Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида энг юқори ишсизлик даражаси қайд этилди – 9,4 фоиз, энг кам кўрсаткич эса - Тошкент шаҳрида (7,7 фоиз).

Ишга жойлашишга муҳтож аҳоли сони 1 342,6 минг шахсдан иборат бўлиб, ёшлар орасидаги (30 ёшгача) ишсизлик даражаси 15,1 фоизни, 15-25 ёшдагилар ўртасида – 16,8 фоизни, аёллар орасида эса 12,7 фоизни ташкил этди.

Меҳнат ресурслари сони 18 964 минг киши бўлиб, 2018 йилнинг январь-июнь ойлари кўрсаткичига нисбатан 1 фоизга ортган. Иқтисодий фаол аҳоли сони 2018 йил мос даври кўрсаткичларига қараганда 181,5 мингга ёки 1,2 фоизга ўсган. Иқтисодий нофаол аҳоли сони 4 213,0 кишини ташкил этди (0,1 фоизга ортган), бундай кўрсаткич ҳомиладорлик таътили, туғиш таътили ёки 2 ёшгача бўлган болалар парваришидаги аёллар сонининг 4,4 фоизга ошиши билан изоҳланади. Таъкидлаш жоизки, ўз хоҳишига кўра банд бўлмаганлар сони кескин камайиб, 805,6 мингдан 734 минг (8,9 фоиз)га тушган, бу эса аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллиги ортганлигини билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг