Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ван Ден Бергнинг заргарона голи ва «чувалчанг рақси»ни миллиондан ортиқ одам томоша қилди (видео)

Ван Ден Бергнинг заргарона голи ва «чувалчанг рақси»ни миллиондан ортиқ одам томоша қилди (видео)

Скриншот

Бельгия чемпионатида «Беерсхот» ҳимоячиси Ян Ван Ден Берг 35 метрдан рақиб дарвозаси тўққизлигига киритган гол «Twitter»да миллион маротабадан кўп томоша қилинди. 

65-дақиқада урган чиройли голи билан Ван Дер Берг жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейин эса «чувалчанг» услубида нишонлади.

«Бу ўзимизнинг даврадаги ҳазилимиз. Баъзида залда машғулот пайти чувалчанг машқини қилиб турамиз. Том Питермат («Берсхот» яримҳимоячиси) буни ўйинда ҳам бажаришим кераклигини айтди. Аҳмоққа ўхшаб кўринаманми деб аввалига чўчидим. Бунақа голни нишонлашга арзийди, менимча. Энди навбат Томга», — деди Ван Дер Берг.

Бу ўйин 21 февраль куни ўтказилганди. Якунда «Беерсхот» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 82-дақиқада Рафаэль Хольцхаузер ўн бир метрликни голга айлантириб, ҳисобни мустаҳкамлаган бўлса, рақиб «Генк» футболчилари фақат қўшимча вақтга бориб битта гол ура олишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг