Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Канн кинофестивалида иккинчи бор «Uzbekistan» павильони ташкил этилади

Канн кинофестивалида иккинчи бор «Uzbekistan» павильони ташкил этилади

Фото: Жасур Шаметов

72-Канн Халқаро кинофестивали 2019 йилнинг 14-25 май кунлари Франциянинг машҳур Круазет бульваридаги Фестиваллар ва конгресслар саройида ўтказилади.

Унда «Uzbekistan» миллий павильони ҳам ташкил этилади. Павильон Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда.

Бу борада Ўзбекистон миллий кинокомиссияси Канн кинофестивали дирекцияси билан тегишли шартнома имзолаган бўлиб, ҳозирги кунда миллий павильонни ташкил қилиш билан боғлиқ ташкилий жараён олиб борилмоқда.

Кинотадбир давомида юртимизнинг кинотуризм салоҳияти ва қулай кинолокациясини тарғиб қилиш, таниқли кинокомпанияларни мамлакатга ўз фильмларини суратга олиш учун таклиф қилиш, PROlogue V Халқаро кинофестивалининг тақдимоти, жаҳон киносаноати вакиллари билан Ўзбекистон иштирокида қўшма кинолойиҳалар бўйича келишувларга эришиш ҳамда миллий фильмларимиз тарғиботи режалаштирилган.

2018 йил 8-19 май кунлари 71-Канн халқаро кинофестивали доирасида илк бора Ўзбекистон павильони ташкил этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг