Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Усмонхон Алимов: «Ибодат либоси» деган тушунча йўқ

Усмонхон Алимов: «Ибодат либоси» деган тушунча йўқ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 26 апрель куни Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди ва у «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон муҳокамасига бағишланди.

Сессияда «Хabar.uz» ахборот таҳлилий порталининг вакили ҳам иштирок этди. Тадбир давомида «Кun.uz» сайти мухбири Алишер Рўзиохунов шундай савол берди:

— Ўзбекистонда жамоат жойларда ибодат либосида юриш тақиқланган. Аммо бундай либос деган тушунчага бирор бир ҳужжатда аниқ изоҳ берилмаган. Шунга ойдинлик киритсангиз?

Саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов қуйидагича жавоб берди:

— Исломда ибодат либоси деган термин йўқ. Авратни ёпувчи либос бор. Бу тушунча янглиш қўлланилган.

 

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг