Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди

Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси (ООК) ўз ишини олиб бормоқда. Бош Ассамблея давомида 2019-2022 йиллар учун ташкилот раҳбариятига, Ижроия Қўмитаси ва доимий комиссиясига аъзолар сайланди.

Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлиги лавозимига Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг номзоди қўллаб-қувватланди ва шу тариқа у Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов шунингдек Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти ҳам ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг