Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уларнинг қўлида қилич бор эди. Шри-Ланкада масжидларга ҳужум давом этмоқда

Уларнинг қўлида қилич бор эди. Шри-Ланкада масжидларга ҳужум давом этмоқда

Шри-Ланкада масжидлар ва мусулмонларга қарашли дўконларга ҳужумлар давом этмоқда. «Анадолу» агентлигига таяниб «Азон.уз» томонидан берилган хабарга кўра, Путтахам округида 45 ёшли бир мусулмон ўлдирилган.

«Уларнинг қўлида қилич бор эди, менга ҳужум қилмоқчи бўлишди. Тахминан 15 киши уч ёки тўртта таксида келиб, мени ўлдириш билан таҳдид қилишди. Мен орқа эшикдан қочиб кетдим. Лекин улар акамнинг озиқ-овқат дўконига ҳужум қилишди», – дейди Нашр Муҳаммад исмли мусулмон.

Душанбадан сешанбага ўтар кечаси Шри-Ланка бўйлаб комендантлик соати жорий этилгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг