Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ucellни танлаганингиз учун миннатдормиз

Ucellни танлаганингиз учун миннатдормиз

Компания раҳбарияти оператор Жавлон Тўйчиевни фахрий диплом ва пул мукофоти билан тақдирлади.

Бир неча кун аввал Ucell абонентидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига хат келиб тушди. 25 йиллик тажрибага эга ўқитувчи Табассум Кадировна Алимова арзон нархлар, фойдали тариф ва хизматлар учун компанияга миннатдорчилик билдирди. CОSCОМ МЧЖнинг (Ucell савдо белгиси) катта оиласи ишончлари ва танловлари учун самимий изҳорини йўллади. Қуйида хатнинг қисқача мазмуни билан танишиб чиқишингиз мумкин:

«Ассалому алайкум муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович.

Мен Республикамиздаги турли хил телефон компанияларидан фойдаланиб келаман. Шу компанияларнинг ичида Ucell компанияси иш фаолиятини юқори савияда юритишмоқда. Айниқса, улар томонидан халқ учун содда, оддий ва қулай тарифлар, интернет пакетларидан фойдаланиш тўғри ташкиллаштирилган. Операторлар ўз зиммасига юклатилган вазифаларини виждондан бажаришяпти. Бунинг яққол мисоли – куни кеча карантин шароитида мени яхши муомала билан қабул қилиб олганлиги. Еча олмаган муаммоларимни зудлик билан ҳал қилиб бердилар.

У ердаги Ucell мижозлари операторлардан мамнун бўлиб кетишаётганлари гувоҳи бўлдим. Мен аслида у ерда раҳбар билан гаплашиб, ўз миннатдорлигимни билдирмоқчи эдим. Афсуски, карантин бўлгани сабабли учраша олмадим. Шунинг учун мен миннатдорлигимни ҳамда уларнинг иш фаолиятини наъмунали ташкиллаштирилганлигини гувоҳлашга қарор қилдим.

Муҳтарам Президент Шавкат Миромонович, мен сиздан илтимос қилар эдим шу компания раҳбари ва ходимларини алоҳида белгиланган тартибда «Фахрий ёрлиқ» билан рағбатлантирсангиз. Сабаби, улар менинг муаммоимни 15 дақиқада ҳал қилиб беришди. Халқ учун қулайликлари жуда кўп.

Ҳурмат ва эҳтиром ила 25 йиллик она тили ва адабиёт ўкитувчиси, Халқ таълим вазирлигида методист, «Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» журналида журналист, мусаҳҳиҳ бўлиб ишлаган, ҳозирда 2-гуруҳ ногиронлигини олган Алимова Табассум Қодировна».

Жавлон Тўйчиев, фронт-офис гуруҳининг оператори:

— Абонентлар билан кундалик алоқада уларни тинглаш ва муаммоларни тезда ҳал қилиш жуда муҳимдир. Иш пайтида операторлар юзлаб абонентларга хизмат кўрсатишади. Фронт офисида икки йил иш фаолиятим давомида мен бебаҳо мулоқот тажрибасига эга бўлдим.

Юртимизда карантин экан, кўпчилик фронт-офисларга ташриф буюрмай, тўғри call-марказга қўнғироқ қилмоқда. Шунинг учун биз у ердаги операторларга ёрдам беряпмиз. Барча келган абонентларга, агар саволлар юзага келса, масофадан туриб ҳал қилиш мумкинлигини тушунтирамиз: cаll-марказига мурожаат қилиб ёки компаниянинг расмий веб-сайтида маълумот топиш мумкин. Агар керак бўлса, SIM-картани ҳам бепул етказиб берамиз. Бу уларга жуда маъқул. Табассум опани яхши эслайман. Улар тариф режасини ўзгартириш учун офисга келган эдилар. Биз самимий суҳбатлашдик ва охирида янги хизматларни улаб бердик, телефонга бир нечта фойдали дастурларни ўрнатишга кўмаклашдик. Ҳозир компанияда кўплаб масалалар соддалаштирди ва энди абонентлар ёнида паспорт бўлиши шарт эмас, бошқа шахсни тасдиқловчи гувоҳнома кифоя. Мана Табассум Кадировнага, биз пенсия дафтарчаси асосида хизмат кўрсатдик.

Компания раҳбарияти оператор Жавлон Тўйчиевни фахрий диплом ва пул мукофоти билан тақдирлади.

Ҳар куни Ucell мутахассислари жамоаси инновацион технологияларни мамлакатимизнинг ҳар бир бурчагига этказиш учун ишлайди. Ucell ҳаётнинг энг яхши сифати ҳамма учун фойдали ва ҳар ерда мавжуд бўлишига интилади.

Ucell компаниясининг фаолияти ва барча янгиликлар ҳақида батафсилроқ маълумотни расмий веб-сайтда «Компания янгиликлари» бўлимида топишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг