Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Твиттер»нинг тезлиги ошди — Илон Маск

«Твиттер»нинг тезлиги ошди — Илон Маск

Фото: EPA

Twitter компаниясининг янги хўжайини Илон Маск ижтимоий тармоқ тезлиги ошганини эълон қилди. Буни АҚШдан олисда яшовчилар, айниқса, яхши ҳис этишади, деди у.

27 октябр куни Маск Twitter компаниясини 44 млрд долларга сотиб олганди. Унинг биринчи қилган иши қисқартириш бўлди: 7 500 нафар ходимдан 2 750 нафарини олиб қолди, масофадан ишлашни ва турли имтиёзларни бекор қилди.

Шу ҳафтада ОАВда тарқалган хабарларга кўра, Маск Twitter серверларини ҳам қисқартирмоқчи. The New York Times ёзишича, АҚШдаги уч асосий дата-марказлардан бири ёпилади. Бу Сакраменто (Калифорния штати)даги SMF1 маълумотларни ишлаш маркази бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг