Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди

Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 19 июль куни «Bakırköy Dr. Sadi Konuk Eğitim Araştırma Hastenesi» тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси Н.Р. вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида маълум қилинди. 

У 1 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси натижасида олинган жароҳат туфайли касалхонага ётқизилган эди.

Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари  воқеа юзасидан тергов ишларини бошлаган.

Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва марҳуманинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг