Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туризм ҳақидаги киноларга имтиёзлар беришмоқчи

Туризм ҳақидаги киноларга имтиёзлар беришмоқчи

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Мамлакатда кинотуризмни жадаллаштирилган ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан хорижий компанияларга Ўзбекистон ҳудудида аудивизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Унга кўра, хорижий компаниялар томонидан мамлакат ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг 20 фоизигача миқдорда, бироқ маҳсулот бирлигининг 300 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорида компенсация қилиш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, давлат мулки объектлари, моддий маданий мерос ва қўриқланадиган табиат ҳудудлари хорижий кинокомпанияларга бевосита шартномалар бўйича қисқа муддатли ижарага берилади. Ижарадан тушган маблағларнинг 60 фоизи муклдорларга, 40 фоизи Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг