Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туғдирдингми? Боққин-да!

Туғдирдингми? Боққин-да!

Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро суди 2015 йилдаёқ Равшан Неъматовга (исм-фамилиялар ўзгартирилди) мажбурият юклаган эдики, йигитнинг гули, бир эмас, тўртта бола туғдириб қўйибсиз, уларнинг таъминотини ҳам қилинг-да энди...

Бироқ Равшанбой бунга парво ҳам қилгани йўқ. Ҳа энди, бола дегани думалаб-думалаб катта бўлади-да, очдан ўлмайди барибир, деган хаёлга борган бўлса керак-да. Бу ёқда болаларининг онаси тўрт болани боқаман деб ийиғи чиқиб кетаёзди...

Суд қарори  мавжуд экан, унда белгиланган мажбуриятдан қутилмоқнинг иложи йўқ. Равшан Неъматовнинг суд қарорида кўрсатилган мажбурияти – ойма-ой тўлаши шарт бўлган алимент миқдори йиғилиб-йиғилиб ўттиз етти миллион сўмдан ошиб кетди. Мажбурий ижро бюросининг Яккабоғ тумани бўлими ходимлари қарасаки, қарздор миқдордан кўпам ташвишга тушгани йўқ, алиментни ўз вақтида тўлаш сиёқиям кўринмаяпти. Нима қилмоқ керак? Бюро ходимлари ваколати доираси андак ҳаракат қилгандики, ҳаммаси жойига тушди.

Қарздорлик қопланди.

Тўламайсан-а, тўламайсан!

Туғдирганингдан кейин боққин-да, акаси?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг