Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Трекер»га навбатдаги акция эълон қилинди

«Трекер»га навбатдаги акция эълон қилинди

UzAvto Motors компанияси «Ўзавтосаноат лизинг» билан ҳамкорликда Tracker M/T автомобилини имтиёзли шартларда сотиб олишни таклиф қилди.

Қайд этилишича, 27 январдан 27 февралга қадар фақат жисмоний шахслар учун Tracker LT M/T автомобилини сотиб олишда янги таклиф амал қилади.

Харидор автомобиль нархининг 30 фоизини тўлаб, қолган суммани 3 йил давомида йиллик 20 фоиз устама билан тўлаши мумкин.

Ушбу шартлар асосида автомобилларни компаниянинг барча расмий дилерлик марказларида сотиб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг