Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Доналд Трамп ва Ким Чен Ин Шимолий Корея ҳудудида учрашди

Доналд Трамп ва Ким Чен Ин Шимолий Корея ҳудудида учрашди

Фото: «Google.com»

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин КХДР ва Жанубий Корея чегарасида учрашди.

Учрашув бугун, 30 июнда Пханмунджом музокаралар пунктида бўлиб ўтган. Музокарада шунингдек Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин ҳам иштирок этди.

Трамп Ким Чен Ин билан кўришди ва икки мамлакатни ажратиб турадиган бетон чизиқдан ошиб ўтди. Шу тариқа у АҚШ президентлари орасида Шимолий Корея тупроғига қадам қўйган илк раҳбар бўлди.

Трампнинг айтишича, музокара ўтказиш режаси аввалдан бўлган, аммо учрашув ўтказиш фикрига 29 июнда келган. Трампнинг айтишича, Ким Чен Ин билан охирги марта Вьетнамда кўришган, шу боис унинг қўлини яна бир бор сиқишни мақсад қилган.

Трамп ва Ким Чен Ин аввал томоша қилиш минорасига кўтарилишган ва сўнгра музокара пунктига йўл олишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг