Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентлик тадбиркорни дўппослаганларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тошкентлик тадбиркорни дўппослаганларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Фото: «UzNews.uz»

Интернет тармоғида 34 ёшли тадбиркор Анвар Раджабовга тан шикастлари етқазган шахсларга гўёки чора кўрилмаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу маълумот ҳақиқатдан йироқ, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.

8 апрелдан 9 апрелга ўтар тунда, тахминан соат 1.30 да Учтепа тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига тан шикастлари билан эркак киши келиб тушгани тўғрисида хабар келди.

Терговолди текшируви давомида маълум бўлишича, шу тунда Учтепа тумани 25-кварталидаги эски 2-сон таксопарки биносида фаолият олиб борувчи цехлар ишчилари ўртасида келишмовчилик юзага келган. Шовқинга 3-қаватдаги цех эгаси бўлган 34 ёшли тадбиркор ҳам чиқиб, ишчиларни тинчлантирмоқчи бўлган. Аммо металл конструкциялари ишлаб чиқарувчи цех ишчилари тадбиркорга тан шикастлари етқазганлар. Ушбу ҳодисада цехлар ишчиларидан ташқари ҳеч ким қатнашмаган, шунингдек четдан биров бостириб келмаган.

Ушбу факт бўйича Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а», «б», «в» бандлари («Безорилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди, дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг