Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги университет талабасида коронавирус аниқланди. Икки факультет ҳудуди тўлиқ ёпилган

Тошкентдаги университет талабасида коронавирус аниқланди. Икки факультет ҳудуди тўлиқ ёпилган

Фото: Xabar.uz

Кеча, 22 январь куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (ТДПУ) рус тили ва адабиёти факультети талабасида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Repost маълум қилди.

Ушбу талаба билан мулоқот қилганлар ва факультет биносида бўлганларга 14 кун давомида ўзини ўзи изоляция қилиш тавсия қилинган.

Олий таълим вазирлиги ҳолатга изоҳ бераркан, 24 январдан бошлаб икки факультетнинг 2, 3, 4-курс талабалари қишки сессиянинг якуний имтиҳонларини онлайн тарзда топширишини, 1-курс талабалари икки ҳафтадан сўнг, 8-феврадан анъанавий тарзда ўқишга қайтишини маълум қилган.

Рус тили ва адабиёти, хорижий тиллар факультети биносининг барча чиқиш эшиклари ва ҳудудлари бутунлай изоляция қилинган. Ҳафта давомида тиббий-санитария тозалаш ишлари олиб борилади. Ушбу факультетларнинг ҳудуди тўлиқ ёпилган ва назорат остига олинган.

Қолган барча факультетларнинг талабалари ўқишни давом эттиришлари ва имтиҳонларни офлайн режимда топширишлари қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг