Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда қарздор ота 204 миллион сўм алимент тўлади

Тошкентда қарздор ота 204 миллион сўм алимент тўлади

Фото: «Xabar.uz»

Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими қарздор М.Собировдан ундирувчи Н.Собированинг фойдасига 204 миллион сўм ундириб берди, деб хабар бермоқда «Repost».

Қарздор бир қанча муддат алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган. Оқибатда 4 миллиондан ортиқ қарздорлик юзага келган. Қарздор ота 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун вояга етгунга қадар бўлган миқдорда алимент пулларини – 204 миллион сўмни олдиндан тўлашга қарор қилган. 

Бюронинг маълум қилишича, аёл олдиндан тўланган пулларга ўзи ва фарзандлари учун уй сотиб олган. Бунга қадар аёл икки фарзанди билан ота-онасининг 2 хонали уйида яшаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг