Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда илк бор GDG-DevFest дастурчилар фестивали бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор GDG-DevFest дастурчилар фестивали бўлиб ўтади

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистонда илк бор Google компаниясининг асосий тадбирларидан бири — дастурчилар учун Google Developers Group (GDG) DevFest фестивали ўтказилади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида Тошкентдаги Инҳа университети (IUT), Google, Google Developers Group (GDG) Tashkent ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан 2018 йил 24 ноябрда бўлиб ўтади.

DevFest — Google Developers Group жамоалари томонидан ҳар йили Google компанияси кўмагида ўтказиладиган глобал тадбирлардан биридир. Ушбу тадбир доирасида Googleнинг сўнгги технологиялари ва ишланмалари тақдим қилинади. Хусусан, иштирокчилар мобил иловаларни яратиш, VR/АR технологияларидан бизнесда фойдаланиш ва бошқа мавзулардаги муҳокамаларда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Инҳа университети 2015 йилдан буён ёш мутахассислар учун Google I/О Extended Tashkent конференциясини ўтказиб келади. Конференция ўзбекистонлик ёш мутахассисларни Googleнинг инновацион ечимлари билан танишиши учун ўзига хос майдондир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг