Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда экскаватор юк машинасидан тушиб кетди

Тошкентда экскаватор юк машинасидан тушиб кетди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкентда экскаватор юк машинасидан тушиб кетди. Ҳодиса Махтумқули кўчаси ва кичик ҳалқа йўли кесишган чорраҳада рўй берган. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар берди.

Ҳозирча ҳодисага нима сабаб бўлгани маълум эмас. Чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси аломатлари йўқ. Ён-атрофда шикастланган бошқа транспорт воситалари кўринмайди.

Ушбу вазиятда оғир техника воситасини юк машинасига юклашда ёки юк машинасини бошқаришда техника хавфсизлигига амал қилинмаганини тахмин қилиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг