Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тошкент йўлбарси» 72 ёшга тўлди

«Тошкент йўлбарси» 72 ёшга тўлди

Ўзбек ва жаҳон боксининг афсоналаридан бири, «Тошкент йўлбарси» номи билан донг таратган Руфат Рисқиев бугун 72 ёшга тўлди.

Руфат Асадович Рисқиев 1949 йил 2 октябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида таваллуд топган. 1974 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучиб, дунё биринчилигида ғалаба қозонган илк ўзбек боксчиси бўлиб тарихда қолди. Шунингдек, Руфат Асадович 1976 йилги Олимпия ўйинлари финалчиси ҳам экани яхши маълум.

2019 йилдан эътиборан бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши иштирокчисига Руфат Рисқиев совринини топшириш жорий этилди.

«Руфат Асадович ўзбек боксига тамал тошини қўйган инсонлардан бири ҳисобланади. Боксчиларимизнинг ҳозирги муваффақиятларида ҳам ушбу мутахассиснинг хизмати беқиёсдир. Руфат Рисқиевнинг кўп йиллик меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган бўлиб, ўтган йил йили Президентимиз томонидан тақдим этилган «Дўстлик» ордени у кишининг шахсий мукофот ва совринлар коллекциясини яна биттага бойитди», – дейилади Миллий Олимпия қўмитаси хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг