Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятидаги уйда содир бўлган портлаш тафсилотлари айтилди (фото)

Тошкент вилоятидаги уйда содир бўлган портлаш тафсилотлари айтилди (фото)

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, «Шон-шуҳрат» кўчаси, 67-уйда содир бўлган портлаш ҳақида қўшимча маълумот берилди.

Қайд этилишича, шбу ҳолат табиий газнинг сизиб чиқишидан келиб чиққан бўлиб, айни вақтда воқеа жойида тезкор қутқарув гуруҳлари иш олиб боришмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан талофат кўрган уйдаги одамлар бошқа жойларга кўчирилмоқда.

Ушбу ҳодисада 2009 йилда туғилган Э. Х. ҳалок бўлган. Уй эгаларидан яна бири жонлантириш бўлимига олиб кетилди. Оила аъзоларининг учинчисига ҳеч қандай зарар етмаган.

Шунингдек, бинонинг 2-қаватига жиддий зарар етган. Дастлабки тахминларга кўра, хонадонда ҳисоблагичдан ташқари қўлбола газ ускунаси ўрнатилган бўлиб, фожиага унинг носозлиги сабаб бўлган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган ва унинг натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг