Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйларига компьютер жамланмалари совға қилинди (видео)

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар билан ишлашни самарали ташкил қилиш борасида илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши — аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан қатор ишлар олиб борилмоқда.

Ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш доирасида бир қатор хайрли тадбирлар ҳам амалга ошириляпти. Хусусан, вазирлик томонидан 2020 йил 22 январь куни Тошкент вилоятида жойлашган 14 ва 15-сон Меҳрибонлик уйларидаги тарбияланувчи ўғил-қизларнинг замонавий ахборот технологияларига бўлган қизиқиш ва билимларини, компьютер саводхонлигини янада ошириш мақсадида хайрия акцияси ўтказилди.

Вазирликнинг совғалари —18 та замонавий компъютер жамланмалари (14-сон Меҳрибонлик уйига 8 та,15-сон Меҳрибонлик уйига 10 та), футбол ва волейбол тўплари, шахмат, шашка, болалар учун ривожлантирувчи ўйинлар ва бошқа спорт анжомлари Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари томонидан тантанали равишда тақдим қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг