Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида ҳам аҳоли орасидан касаллик чиқди

Тошкент вилоятида ҳам аҳоли орасидан касаллик чиқди

Бугун касаллиги тасдиқланган 69 нафар кишининг 14 нафари хориждан келган, 9 нафари карантин муассасаларидан, 46 нафари эса аҳоли орасидан аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Агар шу вақтга қадар асосан Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳридан аҳоли орасидан касалликлар аниқланган бўлса, бугун Тошкент вилоятида ҳам карантин назоратида бўлмаган шахсдан коронавирус чиққан. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда мамлакатимизда 3036 нафар касалликка чалинган беморлардан 2492 нафари бутунлай соғайди. Ҳозирда эса юртимизнинг 7 та худудидаги даволаш муассасаларида  531 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг