Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида солиқчилар маҳаллага асфалт ётқизиб беришади

Тошкент вилоятида солиқчилар маҳаллага асфалт ётқизиб беришади

Фото: Тошкент вилояти ДСҚ

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўзига бириктирилган 4-сектор ҳудудидаги Бекобод тумани фуқароларининг муаммоларини ўрганди.

Таъкидлаш керакки, учрашувда сектор раҳбари уйма-уй юриб, халқ билан яқиндан мулоқот қилиши самарасида аҳолини қийнаётган муаммолар ижобий бартараф этилди.

Сайёр қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, унда 26 нафар фуқаролардан жами 21 та муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди, 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, 6 нафар фуқароларга асосли равишда тушунтиришлар берилди ва тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Учрашувда ички йўллар таъмири, ичимлик суви, газ таъминоти, соғлиқни сақлаш каби ўнлаб муаммоли масалаларнинг атрофлича ўрганилиши ташкил этилди.

Фото: Тошкент вилояти ДСҚ

- Мен Мирзаев Мирзааҳмад, Фарҳод МФЙ, Обод кўчасида истиқомат қиламан. Кўриб турганингиздай, кўчаларимиз таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Об-ҳавонинг ноқулай пайтларида фарзандларимиз бу йўллардан мактабга қатнашга жуда қийналадилар. Ушбу вазият юзасидан бир неча марта тегишли ташкилотларга мурожаат қилдик, таъмирлашга ваъда беришди, лекин шу вақтгача ҳеч қандай натижа бўлмади. Бугун тўртинчи сектор раҳбари томонидан ўтказилаётган сайёр қабулда маҳалламиз фахрийлари мазкур муаммо билан мурожаат қилдилар. Сектор раҳбарининг ўзлари келиб, кўчамизни кўрдилар ва мурожаатимизни ижобий ҳал қилиб беришга ваъда берди. Биз ишонмагандик. Аммо, 2 соат ичида шағаллар тўкила бошлади,-дейди фуқаролардан бири. 

Мазкур сайёр учрашув давомида Қурбон ҳайити муносабати билан кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолидан хабар олинди.Уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг