Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент темир йўл муҳандислари институти Хитой университети билан алоқани кучайтирмоқда

Тошкент темир йўл муҳандислари институти Хитой университети билан алоқани кучайтирмоқда

Фото: Тошкент темир йўл муҳандислари институти

4 июнь куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтига Шарқий Хитойнинг Сзяотун университети бошқаруви раиси Ван Минг раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Икки олий таълим муассасалари раҳбарларининг мулоқотида 2018 йил 10 октябрда имзоланган меморандум юзасидан амалга оширилган ишлар ва ҳамкорликнинг устивор йўналишлари муҳокама қилинди.

Мулоқотда қўшма таълим дастурлари асосида талабаларни ўқитишни ташкил этиш, икки томонлама тан олинадиган диплом бериш, ўқув жараёнига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш масалалари ўрин олди.

Олий олий таълим раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилдилар.

Ректор Маъруфжон Расулов Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг 2019-2020 ўқув йили учун мўлжалланган стратегик режаси ва хорижий ҳамкорликнинг боғлиқ жиҳатларига тўхталди.

Учрашув давомида меҳмонлар 90 йиллик тарихга эга институт ва унинг факултетлари билан яқиндан танишди. Юқори технологияларга асосланган аудиторияларга ташриф буюриб, бу ердаги жиҳозлар ва талабаларнинг илмий ижод қилиш салоҳиятларини кўздан кечирди. Меҳмонларга хорижий давлатлар олий таълим муассасалари билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди. Делегация вакиллари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг