Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ совуқда уйсиз қолганлар ҳақида хабар беришни сўрамоқда

Тошкент шаҳар ИИББ совуқда уйсиз қолганлар ҳақида хабар беришни сўрамоқда

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ИИББ кунлар совуб кетиши билан кўчада қийналаётган уйсизлар бўйича янги ташаббус билан чиқди. Унга кўра, фуқаролардан ёрдамга муҳтожлар ҳақида хабар бериш сўралган. 

«Кунлар совиб кетди, бундай ҳароратда уйсиз қолган инсон кўчада ҳалок бўлиши ҳеч гап эмас. Бу каби ҳолларни олдини олиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ профилактика инспекторлари ва уларнинг ҳамкасблари шу кунларда, айниқса тунги вақтда уйсиз қолган инсонлар қўним топиши мумкин бўлган жойларни текшириб юришади. Улар одатда чердак ва ертўлаларда, ташландиқ қурилишларда жойлашишади. Ходимлар топилган барча уйсизларни Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази қошида ташкил этилган тураргоҳга таклиф қилишади.

Кимдир дарҳол хизмат автомобилига ўтиради, кимларнидир эса ходимлар уларга яхшиликни раво кўришларига ва бошпана беришларига ишонтиришга тўғри келади. Марказда уйсизлар шифокор кўригидан ўтадилар, зарур бўлганда уларга тиббий ёрдам кўрсатилади, тоза кийим, иссиқ овқат беришади. Кўплаб уйсизлар учун ИИББ ходимининг келиши хурсандчиликка айланган. Масалан, 25 ноябрь куни профилактика инспекторлари томонидан Реабилитация марказига 28 киши олиб келинди, кеча, 26 ноябрь куни эса – яна 24 киши пойтахт ИИББ ходимлари томонидан қутқарилдилар.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари! Ёрдам беришга тайёр инсонлар бўлмаса, уйсиз қолган шахслар ҳалок бўлишади. Уларни биргаликда қутқарайлик! Бунинг учун кўп иш қилиш шарт эмас: 102 рақамига қўнғироқ қилиб уйсиз қолган киши ҳақида хабар беринг. Иложи борича унинг қаердалигини аниқроқ маълум қилинг. Марказда жойлашган кишилар устки ва оёқ кийимларга, гигиена воситаларига муҳтождирлар. Фуқароларимиз ёрдамидан хурсанд бўламиз» дейилади ИИББ хабарида.

Кимга ва қайси рақамга мурожаат қилиш хабарда тўлиқ баён этилган. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойининг сўнгги ҳафталарида Ўзбекистонда қаттиқ совуқ тушиб, ҳарорат кечаси -15 даражагача тушиб кетди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг