Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ИИББда янги тайинлов амалга оширилди

Тошкент шаҳар ИИББда янги тайинлов амалга оширилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Майор Файзуллаев Илҳом Истамович Тошкент шаҳар ИИББ Ташкилий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИББ сайтида хабар берилди.

2019 йилнинг апрель ойидан августга қадар – Шайҳонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари – ТБ тергов бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш бўлинмаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 

Илҳом Файзуллаев 1981 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган.

Маълумоти олий, Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирда Тошкент давлат юридик университети) тугаллаган.

Ички ишлар органларида хизматни 2008-йилда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ИИБ (ҳозирда Юнусобод тумани ИИО ФМБ) Тергов бўлими терговчиси сифатида бошлаган.

2010-2016 йилларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБ Тергов бўлими бўлинмасининг катта терговчиси, ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчи бўлиб хизмат қилган.

2016-2017 йилнинг май ойигача Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИБ (ҳозирда Миробод тумани ИИО ФМБ) Тергов бўлими бўлинмаси бошлиғи бўлган.

2017 йил май ойидан 2018 йилнинг март ойига қадар Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи ўринбосари-суриштирув бўлинмаси бошлиғи.

2018 йилнинг март ойидан 2019 йилнинг апрель ойигача Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси бўлими бошлиғи, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ 8-сон Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси бошлиғи, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси бошлиғи лавозимларида хизмат олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг