Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент метросида шубҳали пакет топилди

Тошкент метросида шубҳали пакет топилди

Ижтимоий тармоқларда “Айтишларича, ҳозиргина қаровсиз буюм кимнингдир целофан пакети (сумкаси) қолиб кетганлиги сабабли-тезкор текширув жараёнлар бўлмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот берилди.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментидан аниқлик киритилишича, ҳолат 2021 йилнинг 13 сентябрь куни соат 16:34 Тошкент метрополитенининг “Пахтакор” бекатида юз берган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, метрополитенда "эгасиз қолдирилган целофан пакет" белгиланган йўриқномага асосан текшириш мақсадида махсус гуруҳга хабар бериш чоралари кўрилган. Бу вақтда Қашқадарё вилоятида яшовчи шахс целофан пакет унга тегишли эканини айтган.

У ҳаёл билан шошиб қолдириб кетганини маълум қилиб, келгусида бу каби ҳолатга йўл қўймаслиги ҳақида тилхат ёзган ва целофан пакетни олиб кетган.

Ушбу сариқ рангли целофан пакет ичида фуқарога тегишли эркаклар кийим бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг