Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент - Екатеринбург самолёти захира аэродромига қўндирилди

Тошкент - Екатеринбург самолёти захира аэродромига қўндирилди

Бугун, 10 октябрда Тошкент - Екатеринбург йўналиши бўйича HY661 қатновини амалга оширувчи А320 самолёти Тюмен шаҳридаги захира аэродромига йўналтирилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Самолётнинг захира аэродромига йўналтирилишига Екатеринбург шаҳридаги «Колцово» аэропортида юзага келган ҳолат сабаб бўлган. Хабар қилинишича, «Колцово» аэропортига Ан-12 ҳарбий-транспорт самолёти шошилинч тарзда қўндирилиш чоғида ёнғин келиб чиққан. Самолётнинг ғилдираги очилмай қолган ва қўниш чоғида фавқулодда ҳолат юзага келган. Ёнғин ўз вақтида ўчирилгани хабар қилинмоқда.

Аэропорт фаолияти қайта тиклангандан сўнг HY661 қатновини амалга оширувчи самолёт Екатеринбург томон йўл олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг