Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент давлат шарқшунослик институтига ректор тайинланди

Тошкент давлат шарқшунослик институтига ректор тайинланди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори лавозимига Рихсиева Гулчеҳра Шавкатовна тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмат хабар берди. 

Гулчеҳра Рихсиева 1971 йилда туғилган, маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Филология фанлари номзоди, доцент. 2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг