Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонга ўз автомобилида кираётган Ўзбекистон фуқаролари учун тўлов камайтирилди

Тожикистонга ўз автомобилида кираётган Ўзбекистон фуқаролари учун тўлов камайтирилди

Фото: News.tj

Тожикистон ҳукумати томонидан мамлакат ҳудудига ўз автомобилида кираётган Ўзбекистон фуқаролари учун суғурта тўлови камайтирилди.

Энди Ўзбекистон фуқаролари ўз автомобилида Тожикистон ҳудудига ўтишда 15-20 сомони (таҳминан 14000 - 19000 сўм) тўлайди, ҳолос. Суғурта тўлови автомобил моторининг ҳажмига боғлиқ.

Аввал Тожикистонга ўтишда Ўзбекистон фуқароларидан ҳар бир енгил машина учун 52 АҚШ доллари миқдорида суғурта тўлови ундирилар эди. Худди шунча миқдорда Ўзбекистонга ўтаётган Тожикистон фуқароларидан ҳам суғурта тўлови ундирилган.

Ўзбекистон томони тўловни июнь ойи ўрталарида камайтирди — 14 июндан эътиборан Тожикистон фуқаролари чегарадан ўтишда ҳар бир енгил машина учун 15-20 сомони тўлаб келмоқда. Энди Тожикистон ҳам худди шундай енгиллик жорий этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг