Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТИВ Қозоғистонга кетаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

ТИВ Қозоғистонга кетаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Фото: «Спутник»

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга бораётган ёки унинг ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.

Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида совуқ тушиши, қор ёғиши ва ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли йўлларда кутилмаган ҳолатлар содир бўлиши мумкинлиги муносабати билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида мазкур мамлакатга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10 (Telegram, Whatsapp, Imo); Ақтау шаҳридаги бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51); Олмаота шаҳридаги бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг