Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИВ Москвада ўзбекистонликлар иштирокидаги жанжал бўйича изоҳ берди

ТИВ Москвада ўзбекистонликлар иштирокидаги жанжал бўйича изоҳ берди

Скриншот

Мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими 2019 йил 24 ноябрь куни Москва шаҳрида оммавий муштлашув содир бўлгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.

Мазкур ҳодиса натижасида 15 та одам, жумладан 10 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Олинган маълумотларга кўра жароҳатланганлар мавжуд эмас, низо футбол мусобақасида қоидалар бузилиши натижасида келиб чиққан.

Айни пайтда дастлабки тергов амалга оширилмоқда. Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Москвада ўзбекистонликлар ва қирғизистонликлар  жанжаллашгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг