Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термизда Президент соврини учун ўтказилаётган халқаро мусобақада қанча мукофот берилади?

Термизда Президент соврини учун ўтказилаётган халқаро мусобақада қанча мукофот берилади?

Фото: Xabar.uz

Бугун Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун XIV анъанавий Ал Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнири бошланди. Айни вақтда мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ доллари бўлган халқаро турнирда 48 та давлатнинг 130 нафардан зиёд спортчилар қатнашмоқда.

Турнирда аёллар учта вазнда, эркаклар эса 7 та вазнда кураш олиб боради. Мутлақ вазнда ғолиб бўлган курашчига 10 минг АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳибига эса 5 минг доллар топширилади. Учинчи ўрин эгалари эса 3,5 минг доллардан мукофот олади. Эътиборли томони, мутлақ вазннинг тўрт нафар чорак финал иштирокчиси ҳам 2га минг доллардан рағбатлантирувчи мукофот берилиши кўзда тутилган.

Мусобақанинг қолган барча вазнларида ғолибга 3 минг АҚШ доллари, иккинчи ўрин эгасига 2 минг ва учинчи ўринга минг доллар соврин берилади.

Бугун Термиз шаҳридаги «Алпомиш» стадионида бошланган мусобақаларда қизлар 48, 57, 70 ва +78 кг.да ўғил болалар 55, 66, 73, 81, 90 ва +100 кг. вазнларда халқаро турнир ғолиблиги учун беллашишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг