Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Термизда ўзбек-афғон музокаралари бошланди

Термизда ўзбек-афғон музокаралари бошланди

Бугун, 16 октябр куни Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегацияси Термизга келди.

Музокараларга Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилик қилмоқда.

Мазкур музокаралар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг 2021 йил 7 октябрда Афғонистонга амалий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида бўлиб ўтади.

Шунингдек, томонлар савдо-иқтисодий алоқалар, ўзаро товар айирбошлашдаги тўсиқларни олиб ташлаш бўйича масалаларни ҳам муҳокама қилишади.

Бундан ташқари, Сурхан – Пули-Хумри электр узатиш линияси ва Мозори Шариф - Кобул - Пешавор йўналишидаги темир йўл қурилиши бўйича масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг