Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТАТУда янги мутахассислик йўналиши очилиши мумкин

ТАТУда янги мутахассислик йўналиши очилиши мумкин

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Космик алоқа ва тизимлар инжиниринги бўйича янги таълим дастурлари — SPACECOM» ERASMUS+ лойиҳасининг биринчи семинар-учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида иштирокчилар SPACECOM лойиҳасининг мақсади ва кутилаётган натижалар билан танишиб чиқишди. Шунингдек, лойиҳани амалга оширишдаги жамоавий ишларни олиб бориш бўйича музокаралар ташкил қилинди.

Лойиҳадан кутилаётган асосий натижалар эса қуйидагилар:

  • космик техника ва технологиялар соҳасида янги магистратура мутахассислигини ташкил қилиш;
  • космик техника ва технологиялар соҳасида магистратура мутахассислиги учун янги ўқув дастурларни ишлаб чиқиш;
  • космик техника ва технологиялар соҳасида ўқув-илмий тадқиқот лабораториясини ташкил этиш;
  • ТАТУ ва унинг филиалларидаги профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш;
  • янги ўқув ва ўқув-методик қўлланмалар яратиш.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, лойиҳа иштирокчилари — ТАТУ, Берлин техника университети (Германия), Сарбона университети (Франция), Artesis-Plantijn University of Applied Sciences (Белгия), София техника университети (Болгария), EXOLAUNCH (Германия), Coursento (Германия), ТАТУ Қарши филиали, ТАТУ қошидаги педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази, Фарғона политехника институти, Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон миллий университети, ЎзР ФА ҳузуридаги Астрономия институтлари ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг