Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тасодифий хато канадаликни миллионерга айлантирди

Тасодифий хато канадаликни миллионерга айлантирди

Фото: «Western Canada Lottery Corp.»

Иккита бир хил лотерея чиптасини сотиб олган Канада фуқароси 3,8 миллион АҚШ доллари ютиб олди.

Омадли чипта(лар) соҳиби — Альберта вилоятида яшовчи Эндрю Бёрк исмли киши. Машинасини ёнилғи қуйиш шохобчасида тўлдирган бу эркак қайтимига лотерея сотиб олган.

Бёрк шошилинчда хато қилганини уйига қайтгач англади: ҳар хил комбинацияли иккита чипта ўрнига иккита бир хилини сотиб олибди.

Аммо парво қилмай лотереяларни бир четга олиб қўяди. Лотерея ўйналган куни, омадни қарангки, унинг рақамларига жекпот чиқди. Энг қизиғи, ҳар икки лотереяси ҳам ютуқли.

Ушбу лотерея низомига кўра, пул мукофоти, агар даъвогарлар бир неча нафар бўлса, ўзаро бўлинади. Аммо Эндрюнинг якка ўзида иккита жекпотли чипта. Шунинг учун унга ҳар бири 2,5  миллион Канада долларилик сертификат берилди, умумий ҳисоблаганда, 3,8 миллион АҚШ долларидан ошади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг