Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Tashkent City»даги музейда Ҳожибой Тожибоевнинг ҳам мум-ҳайкали бўлади (фото)

«Tashkent City»даги музейда Ҳожибой Тожибоевнинг ҳам мум-ҳайкали бўлади (фото)

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Тошкент шаҳрининг янги боғида, «Tashkent City» ҳудудида «Юлдузлар музейи» мум музейи очилди. Бу жой нафақат маҳаллий аҳоли, балки ички ва ташқи туристларнинг ҳам севимли жойларидан бирига айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумки, Европага саёҳат қиладиган сайёҳларнинг аксарияти «Мадам Тюссо» музейига ташриф буюради ҳамда Голливуд юлдузлари, олимлар, сиёсатчилар ва бошқа машҳур инсонлар ҳайкаллари билан суратга тушиб, улар билан ижтимоий тармоқларда бўлишишади.

«Юлдузлар музейи»даги ҳар бир экспонат, унинг атрофидаги муҳит энг кичик деталларигача ўйлаб ишланган - жонли қўғирчоқлар, замонавий тарихда ўчмас из қолдирган улкан шахслар ҳайкалларининг тўплами ва ҳоказо.

Музейда Ҳожибой Тожибоевнинг ҳам мум-ҳайкали бўлиши айтилмоқда. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг