Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тарвуз сотувчисини пичоқлаган шахсга ҳеч ким кафил бўлмади

Тарвуз сотувчисини пичоқлаган шахсга ҳеч ким кафил бўлмади

Фото:«Sof.uz»

Бухоролик   Н.С. (1979 й.т.) маст ҳолатда жанжал кўтариб,  ошхона пичоғи билан қўшнисига оғир жароҳат етказди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бухоро шаҳар 1-сон ИИБ терговчиси, лейтенант Азизжон Асадов хабар берди.

Н.С. Бухоро шаҳрининг Сомий кўчасидаги  хонадони ёнида тарвуз сотиб турган қўшниси Б.А.ни қўпол сўзлар билан ҳақоратлайди.  Б.А. унга маст экани, ҳозир  гаплашиш мавриди эмаслигини тушунтиришга уринади. Бироқ, ҳаддидан ошган Н.С. тарвузлардан бирига суқиб қўйилган ошхона пичоғи билан қўшнисига оғир жароҳат етказади.

Маълум бўлишича, айбланувчи муқаддам бир неча маротаба судланиб, жазо муддатини ўтаб чиққан экан. Маҳаллада ўтказилган сайёр йиғилишда  унга  ҳеч ким кафил бўлмади.

Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов  ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг