Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли собиқ депутат автомобилни маст ҳолатда бошқаргани аниқланди

Таниқли собиқ депутат автомобилни маст ҳолатда бошқаргани аниқланди

Тармоқда фуқаро ва йўл-патруль хизмати инспекторлари орасида юзага келган келишмовчилик видеоси тарқалди. 

ИИББ маълумотига кўра, 26 январь куни Яшнобод туманидаги Мирзо-Улуғбек ва Султонали Машхадий кўчалари кесишмасида  «Captiva» русумли автомобили ҳайдовчисига тўхташ ҳақида ишора берган. Аммо ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган. 

Автомобиль Мирзо-Улуғбек ва Маҳтумқули кўчалари кесишмасида тўхтатилган. Автомобилни бошқариб борган 36 ёшли Тошкент вилоятида яшовчи, собиқ депутат Қабул Д. инспекторга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим қила олмаган. 

Мулоқот давомида йўл-патруль хизмати ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсири остида эканлигидан шубҳаланиб, уни экспертизага боришни таклиф қилган. Ҳайдовчи аввал бош тортиб, кейин текширувдан ўтишга рози бўлди. Натижада у спиртли ичимлик таъсирида бўлгани аниқланган. 

Қабул Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131 моддаси биринчи қисми ( «Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш») бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг